Ўзбекистон

Туркияда 600 дан ортиқ одам зилзила натижасида қулаган бино сабаб тергов остида

Нурдаги шаҳри мери ҳам ҳибсга олинган.

Туркияда 600 дан ортиқ одам зилзила натижасида қулаган бино сабаб тергов остида

 

Туркия кучли зилзиладан кейин турли шаҳарларда қулаган бинолар билан у ёки бу тарзда алоқадор бўлган 600 дан ортиқ одамни тергов қилмоқда.

 

Уларнинг 182 нафари судгача ҳибсга олинган. Булар қурилиш пудратчилари, биноларнинг эгалари ёки менежерлари ҳисобланади.

 

Шунингдек, Газиантеп вилоятининг Нурдаги шаҳри ҳокими Оккеш Кавак ҳам хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинган. У билан бирга уйларнинг қурилишида иштирок этган ширкат эгаси ҳам ушланган.

 

Адлия вазири Бекир Бўздағнинг сўзларига кўра, ҳозирда текширувлар давом этмоқда ва айрим ҳолларда бино қулаган жойларда янги далилларнинг топилиши жиноий тергов учун асос бўлиб хизмат қилмоқда.

 

Мутахассисларнинг фикрича, зилзиладан сўнг қулаган кўплаб бино ва иншоотларда сифатсиз қурилиш материалларидан фойдаланилган ва давлат стандартларига жавоб бермаган ҳолда қурилган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Туркияда 600 дан ортиқ одам зилзила натижасида қулаган бино сабаб тергов остида | Zamon.uz