Ўзбекистон

Президент “яшил энергетика” бўйича йиғилиш ўтказди

Жорий йилда ижтимоий соҳа ва аҳоли хонадонларида 1 минг 700 Мегаватт қувватли қуёш панеллари ўрнатилади.

Президент “яшил энергетика” бўйича йиғилиш ўтказди

 

Бугун, 27 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

 

Сўнгги йилларда энергетика бутун дунёда долзарб масалага айланиб бормоқда. Шу боис салоҳиятли давлатлар унинг муқобил йўлларини изламоқда. Бугун жаҳон энергетикасида “яшил энергетика” улуши қарийб 30 фоизга етган, айрим Европа давлатларида 80-90 фоиздан ошган.

 

Ўзбекистонда ҳам бу борада фаол иш олиб борилмоқда. Сўнгги уч йилда энергетика соҳасига 8 миллиард долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинди. Хусусан, Навоий ва Самарқанд вилоятларида қуёш электр станциялари ишга туширилди. Бу йил 18 та шундай станциялар барпо этилмоқда. Бу орқали хонадонларга бериладиган электр энергияси 50 фоизга кўпаяди.

 

Бу соҳада кўплаб лойиҳалар, ҳудудларга ташрифлар чоғида аниқ вазифалар белгиланмоқда.

 

Ўзбекистон Президентининг шу йил 16 февралдаги қарори билан, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишни жадаллаштириш бўйича катта дастур қабул қилинди. Жумладан, “Яшил энергия” компанияси ташкил этилиб, унга дастлабки 10 миллион доллар йўналтирилди.

 

Мазкур дастурга кўра, жорий йилда тадбиркорлар, ижтимоий соҳа ва аҳоли хонадонларида 1 минг 700 Мегаватт қувватли қуёш панеллари ўрнатиш кўзда тутилган.

 

Йиғилишда мутасаддилар шу борадаги ишларнинг ташкилий ва молиявий жиҳатлари юзасидан ахборот берди.

 

Хусусан, ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида 220 Мегаватт, тадбиркорлар томонидан 1 минг 300 Мегаватт ва янги қурилаётган кўп қаватли уйлар томида 15 Мегаватт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилиши айтилди. Бу борада Андижон, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона, Навоий ва Самарқандда фаол иш бошлаган. Давлат раҳбари жойларда ишларни тўғри ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Йиғилишда энергетиканинг бошқа йўналишларида кўрилиши лозим бўлган чора-тадбирлар, жумладан, аҳолини табиий газ билан барқарор таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларида ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш, газ сарфи юқори бўлган ишлаб чиқариш қувватларини кўмирга ўтказиш, геология-қидирув ишларини кенгайтириш, мавжуд углеводород хомашёси конларини ривожлантириш ва янгиларини ўзлаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.   

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент “яшил энергетика” бўйича йиғилиш ўтказди | Zamon.uz