АҚШ давлат котиби Тошкентга келди
У Ўрта Осиёдаги бешта давлат вакиллари билан учрашмоқчи.

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Тошкентга келди. Юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов ва АҚШнинг мамлакатдаги элчиси Жонатан Ҳеник кутиб олди.
Энтони Блинкен Ўрта Осиё минтақасидаги бешта давлат (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон) вакиллари билан учрашишни мақсад қилган.
Ўзбекистонга ташрифидан аввал у Қозоғистонда бўлди.








