Ўзбекистон

Россиянинг санкциядан зарар кўрган ҳамкорларига компенсация берилади

“Марказий Осиёда яшовчи халқлар ҳаётини яхшилаш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз”, — деди АҚШ давлат котиби.

Россиянинг санкциядан зарар кўрган ҳамкорларига компенсация берилади

 

Россиянинг ҳамкор давлатлари Россияга қарши санкциялардан кўрган йўқотишлар учун компенсация олади. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Остонада бўлиб ўтган С5+1 форматидаги вазирлар учрашувида айтиб ўтди.

 

Қўшма Штатлар Россиянинг ҳамкор мамлакатларига санкциялар туфайли кўрган йўқотишларни қоплайди. Минтақадаги барча давлатлар у ёки бу тарзда Россия билан савдо алоқаларига боғлиқ бўлганлиги сабабли Россия Федерациясига киритилган санкциялар уларнинг иқтисодиётига ҳам зарба берган.

 

“Биз санкцияларга риоя этилишини диққат билан кузатиб борамиз ва бир қатор давлатлар, жумладан, C5 бўйича ҳамкорларимизга нисбатан бўлаётган иқтисодий салбий таъсирларини муҳокама қиламиз”, — деди у.

 

Вашингтон компанияларга санкцияга учраган Россия фирмалари билан муносабатларни тўхтатиш учун вақт бериш учун лицензиялар беряпти.

 

“Биз тушунамизки, бу кўп вақт талаб қиладиган жараён, уни дарҳол амалга ошириб бўлмайди. Биз минтақани мустаҳкамлаш ва Марказий Осиёда яшовчи халқлар ҳаётини яхшилаш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Жумладан, янги савдо йўллари ёрдамида ва корхоналарга янги экспорт бозорларини топишда ёрдам бериш орқали”, — деди Блинкен матбуот анжуманида.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Россиянинг санкциядан зарар кўрган ҳамкорларига компенсация берилади | Zamon.uz