Ўзбекистон нон нархи арзон бўлган 5 та давлат қаторига кирди
Нон нархи энг қиммат бўлган давлатлар қаторида биринчиликни АҚШ банд этган.

2023 йил 24 февраль ҳолатига кўра, дунёда ноннинг энг паст нархи Тунисда қайд этилган. Бу мамлакатда ярим килограмм нон $0,14 туради. Бу ҳақда Нумбео маълумотларига таяниб Energyprom хабар берди.
Шунингдек, кейинги ўринларни Жазоир ($0,16) ва Ливия ($0,34) эгаллаган. Кучли бешликни Қозоғистон ($0,36) ва Ўзбекистон ($0,7) якунлаб турибди.
МДҲ давлатларида 0,5 килограммли булка нон - Озарбайжонда $0,39, Молдовада - $0,43, Украинада - $0,58, Россияда - $0,61, Беларусда - $0,64, Арманистонда - $0,65 туради.
Дунёда нон нархи энг қиммат бўлган давлатлар: АҚШ - $3,27, Швейцария - $3,21, Исландия - $2,93.







