Энди бекатда сарсон қолиб кетмайсиз: Хитойдан 800 та йўловчи автобуси олиб келинди
Хитой компанияси Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун электробус ва табиий газда ишлайдиган автобуслар етказиб берди.

Аввалроқ, Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 300 та электробуслар ва 500 та табиий газда ишлайдиган автобусларни харид қилиш бўйича Хитойнинг Yutong Bus & Coach компанияси билан келишувларга эришилганди.
«Тошкент шаҳри учун қўшимча мингта замонавий автобус сотиб олинади, 7 та ер усти метро бекати ишга туширилади. Бу орқали ҳар куни 500 мингдан зиёд пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига қўшимча қулайликлар яратилади», — деган эди давлат раҳбари.
Компаниянинг маълум қилишича, Ўзбекистонга жами 800 та автобус — 300 та электробуслар ва 500 та табиий газда ишлайдиган автобуслар етказиб берди.
Қайд этилишича, бу Хитой компаниясининг жорий йилда олган энг йирик автобус буюртмаси бўлган.







