Эртага Тошкентнинг айрим кўчалари ёпилади
ЙҲХХ ҳаракат чекланадиган кўчалар рўйхатини эълон қилди.

Эртага, 5 март куни Тошкент шаҳрида айрим кўчалар 5 соатга ёпилади. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХХ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 5 март куни “Хавфсиз ҳаёт учун” акция доирасида велосипедчи ва пиёдалар юриш марафонлари ўтказилади. Шу муносабат билан соат 06:00 дан 11:00 гача айрим кўчалар автотранспортлар ҳаракати учун ёпилади.
Улар қуйидагилар:
— Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчасигача;
— Ислом Каримов чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов ва Афросиёб кўчалари чорраҳасигача;
— Шароф Рашидов ва Афросиёб кўчалари чорраҳасидан Афросиёб кўчаси бўйлаб Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасигача;
— Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасидан Фурқат ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасигача;
— Бешёғоч ва Фурқат кўчалари кесишган чорраҳасидан Фурқат кўчаси бўйлаб, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари кесишган чоррахасигача.
Шунингдек, бугун, 4 март куни соат 18:00 дан 05 март куни соат 13:00 гача Афросиёб кўчаси: Ислом Каримов ва Афросиёб кўчалари чорраҳасидан Бешёғоч кўчасигача ҳаракат чекланади.








