Ўзбекистон

Бола тунда тишларини нега ғичирлатади?

Мутахассис фикрича, агар бу ҳолат ўз вақтида бартараф этилмаса, тишлар емирилиши, тезда чириши, нутқий бузилишлар пайдо бўлиши мумкин.

Бола тунда тишларини нега ғичирлатади?

 

Баъзи болалар тунги уйқуда тез-тез тишларини ғичирлатади. Кўпчилик ота-оналар бундан ташвишга тушса-да, шифокорга боришга доим ҳам шошилмайди. Хўш, бу қанчалик хавфли? Ушбу ҳолатга қандай омиллар сабаб бўлади?

 

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи Динара Дўстмуҳаммедованинг айтишича, тишларни беихтиёр ғичирлатиш тиббиётда бруксизм деб аталади. Кичик ёшдаги болаларда ушбу ҳолат асосан тунда, ухлаётган пайтда кузатилади. Одатда у жуда қисқа вақт, яъни 10-15 сония давом этади. Бола ўсмир ёшга етгач, бу ҳолат ўз-ўзидан йўқолади. Ўсмирлар ва катталарда эса тиш ғичирлатиш деярли учрамайди. 

 

Бруксизм бола организмида содир бўладиган айрим жараёнлар сабабли юзага келиши мумкин. Хусусан, чақалоқларда тиш чиқиши, кучли асабийлик, бурун битиши, тепа ва пастки тишлар бир-бирига нотўғри бирикиши, мавсумий аллергик хасталиклар, ЎРВИ, грипп каби нафас олиш йўллари инфекциялари, витамин ва минераллар етишмаслиги, мактаб ёшидаги болаларда дарс юкламалари ва баҳолар ҳақида ташвишланиш бруксизмга сабаб бўлиши мумкин.

 

Кўпчилик ота-оналар фарзанди организмидаги турли паразитларни тиш ғичирлатиш сабаби деб ўйлайди. Бироқ ўтказилган тадқиқотларга кўра, уларнинг бир-бирига боғлиқлиги аниқланмаган.

 

Тунда тишларини ғичирлатадиган болаларда кўпинча бош оғриғи, лоҳаслик, уйқучанлик, инжиқлик ва йиғлоқилик, нотинч уйқу, қулоқлар битиши каби салбий аломатлар кузатилади. Агар бу ҳолат ўз вақтида бартараф этилмаса, тишлар емирилиши, тезда чириши, нутқий бузилишлар пайдо бўлиши мумкин.

 

“Шу сабабли болани кечиктирмай педиатр ёки стоматолог шифокор кўригидан ўтказиш лозим. Агар бруксизм стресс ёки юқори асабий қўзғалувчанлик натижасида келиб чиқаётган бўлса, психолог ёки невропатолог маслаҳати зарур бўлади”, — дейди мутахассис.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.