Самарқанддаги мактабда синиқ доскада дарс ўтилди
Ҳолатга расмийлар муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманидаги 13-мактабда синиқ доскада дарс ўтилгани акс этган расмлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, досканинг дарз кетган сурати мактабнинг физика фани ўқитувчиси томонидан 3 март куни муаммони бартараф этиш мақсадида мактаб ўқитувчилари гуруҳига юборилган.
“Айни дамда мактабдаги яроқсиз доска янгисига алмаштирилган ва синфда ҳам кичик таъмирлаш ишлари амалга оширилган”, — дейилади хабарда.








