Ўзбекистон

Сурхондарёда браконьерлар Қизил китобга киритилган ҳайвонни овлаб, табиатга 180 млн зарар етказди

Улар «Сурхон» давлат қўриқхонасига ноқонуний равишда киришган.

Сурхондарёда браконьерлар Қизил китобга киритилган ҳайвонни овлаб, табиатга 180 млн зарар етказди

 

«Сурхон» давлат қўриқхонаси ходимлари ноёб жонивор бўлган морхўрнинг ноқонуний овланиши билан боғлиқ ҳолатни фош этишди, дея хабар бермоқда Табиат ресурслари вазирлиги.

 

Қайд этилишича, 4 март куни соат 10:00 ларда қўриқхонанинг асосий майдонига 3 нафар шахси номаълум фуқаро ноқонуний равишда кирган. Ҳолат юзасидан қўриқхона бош мутахассиси T.нормуродов, қўриқлаш ходимлари Б.Тошболтаев, И.Эшалиев ва Ж.Эшалиевлардан иборат тезкор рейд гуруҳи тузилиб, қўриқхона ҳудудида кузатув ишлари олиб борилган.

 

Кузатув ишлари давомида қўриқхонага яқин ҳудудда ҳаракатланиб кетаётган Nexia-2 русумли автомашина ходимларда шубҳа уйғотган. Вандоб маҳалласида яшовчи фуқаро X.Б.гa тегишли бўлган ушбу автомашина тўхтатилиб, юкхонаси кўздан кечирилганда бир бош бурама шохли эчки (морхўр)нинг гўшти бўлакланган ҳолда олиб кетилаётганлиги аниқланган.

 

Суриштирув ишлари давомида Шеробод туманининг Вандоб маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.A. ва Ангор туманида яшовчи фуқаро И.Ў. қонунга хилоф равишда қўриқхонанинг Вандоб бўлими Дарайғулсой массивидан овчилик  рухсатномаси бўлмаган «IJ-17-32» калибрли бир стволли ов милтиғи ва 1 дона пневматик қурол билан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган 1 бош морхўрни отиб нобуд қилганлиги маълум бўлган.

 

Аниқланган ҳолат бўйича «Сурхон» давлат қўриқхонаси, вилоят ИИБ, туман ИИБ ходимлари ва холис гувоҳлар иштирокида далолатнома расмийлаштирилган ҳамда ҳуқуқбузарларга тегишли бўлган ов қуроллари ва фуқаро X.Б.гa тегишли автомашина туман ИИБ ходимларига топширилган.

 

Шунингдек, ҳуқуқбузарлардан овланган морхўр гўшти ҳамда 8 дона отилмаган ва 4 дона ишлатилган – жами 11 дона ов милтиғи ўқлари қонуний тўхтамга келгунга қадар холис гувоҳлар иштирокида баённома расмийлаштирилиб, ашёвий далил сифатида олинган

 

Ноқонуний овчиларнинг ёввойи ҳайвонот дунёсига келтирган зарари  180 000 000 (бир юз саксон миллион) сўмни ташкил этган.

 

Маълумот учун: морхўр (Capra falconeri) — Ўзбекистон ва халқаро  Қизил Китобига киритилган, тоғ эчкилари уруғига мансуб ноёб ҳайвон тури ҳисобланади.  Мазкур ноёб ҳайвон турини нобуд қилиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.

 

Аниқланган ҳолат юзасидан бирламчи ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Сурхондарё вилоят прокуратурасига тақдим этиш учун тайёрланмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сурхондарёда браконьерлар Қизил китобга киритилган ҳайвонни овлаб, табиатга 180 млн зарар етказди | Zamon.uz