Жаҳон

Толибон тақиқига учраган афғон спортчи қизлари

Ўлдириш билан қўрқитилган ёхуд ҳибсга олинган спортчи қизлар бугун қандай яшамоқда?

Толибон тақиқига учраган афғон спортчи қизлари

 

Толибон ҳокимият тепасига келгач, афғон аёллари учун қоронғи кунлар бошланди дейиш мумкин. Мактаблар, университетлар ва аксарият иш жойлари улар учун ёпиқ, аёлларга боғларда юриш ва спорт залларига бориш тақиқланган, 70 километрдан ортиқ масофани босиб ўтишга фақат эркак қариндоши ҳамроҳлигида рухсат берилади.

 

Айниқса, афғон спортчи аёллари оғир вазиятда қолмоқда. Эронлик сураткаш Иброҳим Норузий уларнинг айримлари билан учрашиб, ҳозир қандай яшаётганлари билан қизиқди. У суратга олиши учун қизлар юзларини ёпишган. Бу уларга аноним бўлиб қолиш учун ҳам керак.

 

Кобуллик Сима Резай 18 ёшидан бери бокс билан шуғулланади, лекин у буни ҳар доим ота-онасидан яширган. Қизнинг айтишича, унинг оиласи жуда консерватив, улар қизни тушунмайди.

 

 

 

 

“Мен кўп йиллар давомида нима қилаётганимни яширишга мажбур бўлдим”, — дейди у.

 

Шунга қарамай, Сима бокс бўйича миллий терма жамоа аъзоси бўлишга эришган. Қиз янги қоидаларга эътибор бермай, машқ қилишни давом эттирган.

 

Бир неча кундан кейин у расмийлардан ёзма огоҳлантириш олган. Мактубда у оддий танлов олдида турганига ишора қилинган: ё мамлакатни тарк этиши, акс ҳолда у ўлдирилиши ёзилган. Сима Ризои кетишга қарор қилди ва Қатарга кўчиб ўтди.

 

Толибон тақиқларни спортчи аёллар қоидаларга бўйсунишни истамагани, эркаклар билан машғулотларда давом этгани билан изоҳлаган.  Афғонистон Миллий олимпия қўмитаси вакилига кўра, мамлакат расмийлари келажакда аёлларга яна спорт билан шуғулланишга рухсат берилишини истисно этмаяпти. Аммо бунинг учун Афғонистонда алоҳида спорт иншоотлари очилиши керак, унда фақат аёллар шуғулланади ва мусобақалашади. Бу қачон амалга оширилиши ҳозирча номаълум.

 

Бу орада спорт билан шуғулланувчи аёллар қўрқувда яшашга мажбур. Улардан баъзилари Толибон келганидан кейин ўзларининг совринлари, формалари ва спорт анжомларидан халос бўлганликларини тан олишади. Чунки олдинги ютуқлар ҳам жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

 

20 ёшли аралаш яккакураш устаси Толибон Кобулни эгаллаб олган кун ҳақида гапириб берди: Кобул спорт марказида у иштирок этган мусобақалар бўлиб ўтади ва тўсатдан томошабинлар орасида Толибон жангарилари шаҳар чеккасига бостириб киришди, деган миш-миш тарқалади. Шундан сўнг тадбир тўхтатилади, иштирокчилар ва томошабинлар уйларига тарқалишади.

 

Бу унинг сўнгги мусобақаси эди, лекин қиз жанг санъати билан шуғулланишни тўхтатмади. Охир-оқибат Толибон бундан хабар топди. Аскарлар машғулот вақтида спорт залига келиб, ҳаммани ҳибсга олди.

 

Оқсоқоллар аралашувидан сўнг, агар улар спортдан бутунлай воз кечишга ваъда беришса, озодликка чиқишга келишиб олдилар. Энди қиз фақат уйда машқ қилади ва жанг санъатини фақат ишончли дўстлари ва танишларига ўргатади.

 

“Мен учун ҳаёт жуда оғирлашди, лекин мен курашчиман, яшашда ва курашишда давом этаман”, — дейди у.

 

Толибон ҳокимият тепасига келгач, спортчи қизларнинг аксарияти Афғонистондан қочиб кетишган. Аммо ҳамма ҳам бунга муваффақ бўлмаган.

 

Афғонистон вилоятларидан бирининг жамоаси аъзоси бўлган велосипедчи қиз ҳам улардан бири ҳисобланади.

 

 

 

 

“Мен ҳамма нарсани йўқотдим. Толибон халқаро мусобақаларда қатнашиш орзумни пучга чиқарди. Ҳокимият ўзгаришидан олдин ҳам кўпчилик қизларнинг велосипедда юриши мумкинлигини қабул қила олмасди. Мен бир неча йиллардан бери қариндошларимдан рухсат сўрадим, энди эса велосипед минишим учун мамлакатдан чиқиб кетишнинг ҳар қандай йўлларини излаяпман”, — дейди у.

 

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Намойишчилар 2023 йил 7 октябрь кунги ҲАМАС ҳужуми юзасидан мустақил тергов ўтказилишини ва масъулларни жавобгарликка тортишни талаб қилди.

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

АҚШ Мудофаа вазирлиги ушбу тузилмаларни миллий хавфсизликка таҳдид солувчи ташкилотлар рўйхатига киритган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.