10 мартдан Тошкентдаги хонадонларни иситиш даври тугайди
Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

10 мартдан Тошкент шаҳрида 2022-2023 йилги иситиш даври якунланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “ЎзА” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатишни тасдиқлаш қоидалари тўғрисида”ги 194-сонли қарорига мувофиқ, хоналарни иситиш эҳтиёжлари учун иссиқлик энергиясини беришда етказиб берувчи иситиш даврини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда бошлайди ва тамомлайди.








