Ўзбекистон

Танзила Нарбаева БМТ конференциясида қатнашди

Сенат Раиси ўз нутқида глобал зиддиятлар, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги таҳдидлари, иқлим ўзгаришининг фожиавий оқибатларига тўхталиб ўтган.

Танзила Нарбаева БМТ конференциясида қатнашди

 

Қатарнинг Доҳа шаҳрида БМТнинг кам ривожланган мамлакатлар (КРМ) бўйича юқори даражадаги 5-конференцияси бўлиб ўтмоқда.

 

Халқаро ёрдамга энг муҳтож бўлган кам ривожланган мамлакатларда ўз салоҳиятини тўлиқ ишга солиш орқали барқарор ривожланишни жадаллаштиришга қаратилган анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди. 

 

Ҳозирги вақтда 46 мамлакат кам ривожланган мамлакатлар тоифасига киритилган, улардан 33 таси Африка давлатлари ҳисобланади. Ушбу рўйхат аҳоли жон бошига ялпи миллий даромад, инсон тараққиёти индексидаги ўрни, иқтисодий ва экологик заифлик индексидаги ўрни каби мезонлар асосида ҳар йили янгиланади.

 

Доҳа конференцияси иштирокчилари 2011 йилда қабул қилинган Истанбул ҳаракатлар дастури қоидаларини баҳолаш, кам ривожланган мамлакатларни халқаро қўллаб-қувватлаш ва бу жараёнга қўшимча ҳаракатларни жалб этиш масалаларини муҳокама қилмоқда. Шунингдек, кам ривожланган мамлакатлар ва уларнинг ривожланиш бўйича ҳамкорлари ўртасида таркибий ривожланиш муаммоларини ва қашшоқликни бартараф этиш, халқаро миқёсда келишилган барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва кам ривожланган мамлакатлар тоифасидан чиқишни таъминлашга эътибор қаратилмоқда.

 

Анжуманда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева COVID пандемияси, тобора кескинлашиб бораётган глобал зиддиятлар, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги таҳдидлари, иқлим ўзгаришининг фожиавий оқибатлари Барқарор ривожланиш мақсадларининг тўлиқ бажарилишини янада қийинлаштираётганига урғу берди. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, кам ривожланган мамлакатларнинг саноат ва хизматлар тармоқларига киритилаётган инвестициялар ҳажмини кескин кўпайтириш, бу борада YUNKTAD ва бошқа халқаро ташкилотлар билан биргаликда инвестиция лойиҳаларининг ягона базасини ва онлайн-харитасини шакллантириш, уларнинг тақдимотларини дунё миқёсида мунтазам ўтказиб бориш, муҳтож давлатлар ташқи бозорларга чиқишида замонавий стандартлар, карантин ва санитария талабларини бажариш, электрон савдо тизимларини ривожлантиришда ҳар томонлама амалий кўмак бериш, кам ривожланган мамлакатларни арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш каби таклифларни илгари сурди.

 

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Танзила Нарбаева БМТ конференциясида қатнашди | Zamon.uz