Давлат хизматчиларида қайси касаллик кўпроқ учрайди?
Салкам 6 минг ходимнинг тиббий кўрик натижалари маълум қилинди.

Ҳокимликларда фаолият юритаётган жами 5 744 нафар ходим тиббий кўрикдан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабар берди.
10 дан ортиқ турдаги бирламчи тиббий кўрик натижасига кўра, ходимларда овқат ҳазм қилиш органлари (сурункали гастрит), юрак қон томир (артериал гипертония), асаб тизими (остеохондроз), кўз ва эндокрин (қандли диабет ва семизлик) каби касалликлар аниқланган.
“Касаллик аниқланган ходимларга даволаниши учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича кўрсатмалар юборилди”, — дейилади хабарда.








