Ўзбекистон

“Илик узилди” пайти қандай таомланиш керак?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.

“Илик узилди” пайти қандай таомланиш керак?

 

Ўзбекистонда қиш тугаб, илиқ баҳор фасли бошланди. Айни шу паллада кўпчилик инсонларда ҳолсизлик ва руҳий толиқиш кузатилади. Хўш, бу нима боғлиқ? Унинг олдини олиш учун қандай йўл тутиш лозим?

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош нутрициологи Гули Шайхованинг маълум қилишича, фасллар алмашинуви даври, хусусан, куздан қишга, қишдан баҳорга ўтаётган пайт аксарият кишиларда бундай ҳолат кўп учрайди. Бу эса организмда моддалар алмашинуви тезлашиши ва витаминларга бўлган эҳтиёж ортиши билан боғлиқ.

 

Яъни, авитаминоз (витаминлар етишмаслиги) сабабли инсон эрталаб уйқудан туришни истамайди. Кўпчиликни ланжлик, уйқучанлик, диққат-эътиборнинг сусайиши, руҳий толиқиш, тушкунлик ва бош оғриғи қийнайди.

 

Баъзи кишиларда эса юз-қўл териси қуриб, ёрилади. Кўз тагида кўкимтир излар пайдо бўлади, кўриш қобилияти пасаяди. Соч тўкилиб, тирноқлар мўртлашади. Шу боис бу даврда витаминлар, минераллар, озуқали моддалар ва ўсимлик толаларига бой озиқ-овқатлар тановул қилиш, ичаклар фаолиятини яхшилаш учун тоза сув ичиш лозим.

 

Қолаверса, баҳор фасли кўкатли таомлар, сабзавотлар истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. Чунки улар таркибида организм учун зарур бўлган С витамини, озуқа толалари, биофлавоноидлар, антиоксидантлар мавжуд. Айниқса, исмалоқ, ялпиз, мадор, отқулоқ, жағ-жағ каби гиёҳлардан тайёрланган таомлар танада моддалар алмашинуви ва ошқозон-ичак тизимини яхшилайди.

 

Шунингдек, қишда заифлашган организм А, в, D ва Е витаминларига муҳтож бўлгани сабабли уларнинг ўрнини тўлдириш учун тўлиқ донли ундан тайёрланган нон, ёнғоқ, гўшт, балиқ, қаймоқ, творог, ёнғоқ, майиз, бодом ва асал ейиш керак. Тушлик ва кечки овқатда эса кўпроқ ёғсиз ва тез ҳазм бўлувчи овқатлар истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.

 

Аксинча баҳорда цитрус меваларни кўп ейиш тавсия этилмайди. Чунки табиат уйғониши, дарахтларнинг гуллаши аллергияга мойил кишиларда касалликни қўзғаши мумкин. Шунингдек, соч, қўл-оёқ ва юз парваришига эътибор қаратиш, тери касалликлари ҳамда аллергияга мойил инсонлар шифокор назоратида керакли муолажаларни олиши лозим.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

“Илик узилди” пайти қандай таомланиш керак? | Zamon.uz