Тошкентда россиялик журналист ўлик ҳолда топилди
Ҳолат бўйича Бош прокуратура маълумот берди.

Россиянинг “Бюллетен кинопрокатчика” журнали бош муҳаррири Александр Нечаев 36 ёшида вафот этди. Бу ҳақда журнал Telegram канали хабар берди.
Қайд этилишича, Нечаев Тошкент шаҳридаги квартираларнинг бирида ўлик ҳолда топилган. Унинг дўсти журналист билан охирги марта 4 март куни боғланган.
Ўзбекистон Бош прокуратураси Александр Нечаев вафот этганлиги юзасидан Мирзо-Улуғбек тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилаётганини билдирди.
“Ўлим сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Натижалари ҳақида қўшимча хабар қилинади”, — дейилади хабарда








