Грузиянинг хорижий агентлар тўғрисидаги қонунига Москванинг алоқаси борми?
Сўз Кремль вакилига.

Москванинг Грузиядаги “Хорижий агентлар тўғрисида”ги қонунга алоқаси йўқ. Бу ҳақда Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳужжат оқибатида Грузияда юзага келган оммавий намойишлар Кремлнинг хавотирига сабаб бўлган.
“Нима бўлганда ҳам бу қўшни давлат ва Грузия билан қалин алоқаларимиз бўлмаса-да, у ердаги ишлар бизнинг хавотирларимизни уйғотмаслиги мумкин эмас. Албатта, чегарамиз атрофида тинчлик бўлиши муҳим”, – деган амалдор.
Грузияда ўтган ҳафтада “Хорижий агентлар тўғрисида”ги қонун мамлакатда йирик норозилик намойишларига сабаб бўлди. Мамлакат мухолифати ҳукумат ва парламентни “Россиядан илҳомланиш”да айблаган.
Намойишлар ортидан қонун лойиҳаси қайтариб олинди.







