Ўзбекистон

ССВ тизимида масъулиятсиз раҳбарлар лавозимидан “учди”

Бу бўйича вазир танқидий йиғилиш ўтказди.

ССВ тизимида масъулиятсиз раҳбарлар лавозимидан “учди”

 

Бугун, 11 март куни Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов раҳбарлигида вазирликнинг навбатдан ташқари Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, танқидий руҳда кечган мажлисда тизимдаги қатор йўналишлар бўйича амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар чуқур таҳлил этилган.

 

Соҳада бюрократик тўсиқлар ҳали ҳам учраб турибди. Айниқса, аҳолини сифатли дори-дармон воситалари, тиббий буюм ва жиҳозлар билан таъминлаш, тизимда ижро интизомини назорат қилиш борасида қатор муаммолар мавжуд.

 

Соғлиқни сақлаш йўналишида халқаро инвестициялар жалб қилинишини мувофиқлаштириш, болалар тиббиётида илғор даволаш усулларини амалиётга татбиқ этиш бўйича  ишлар ҳам етарли даражада ташкил қилинмаяпти.

 

Шундан келиб чиқиб, берилган топшириқ ва вазифалар ҳамда қўйилган талабларни ўз вақтида бажармагани сабабли “O‘zmedimpeks” МЧЖ директори А.Набиев, Болалар миллий тиббиёт маркази директори вазифасини вақтинча бажарувчи А.Шарипов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.

 

Шунингдек, ўз йўналишида етарли натижа кўрсата олмагани боис вазирликнинг Дори воситалари ва тиббий буюмлар ва жиҳозлар муомаласини тартибга солиш ва мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Х.Ганиева ҳамда яна бир қатор масъуллар ҳам ишдан олингани маълум қилинган.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

ССВ тизимида масъулиятсиз раҳбарлар лавозимидан “учди” | Zamon.uz