Тошкентда 3 та автомашина ЙТҲга учради
Ҳодиса оқибатида вафот этганлар бор.

Бугун, 11март куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида учта автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан Шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.
Қайд этилишича, автоҳалокат соат 13:00 ларда 13:00 ларда Олмазор туманининг Аҳмад Дониш кўчасидаги «Тахтапул» кўприги устида юз берган. Ҳайдовчи — 2002 йилда туғилган С.Ю. Changan русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўл четида ҳаракатсиз тўхтаб турган ҳайдовчи — 1981 йилда туғилган Б.К.гa тегишли Matiz русумли автомашинани билан тўқнашув содир этган. Шундан сўнг бошқарувни йўқотиб, бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи — 1984 йилда туғилган Ф.X.нинг Cobalt русумли автомашинасига бориб урилган.
ЙТҲ оқибатида Matiz автомашинаси йўловчилари —1984 йилда туғилган T.A. ҳамда 2002 йилда туғилган А.Ғ. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.








