Ўзбекистон

Эрта баҳорда бодомча безлар нега безовта қилади?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.

Эрта баҳорда бодомча безлар нега безовта қилади?

 

Баҳор фаслида об-ҳавонинг тез ўзгариши сабабли баъзи инсонларда бодомсимон безлар яллиғланиши кўп кузатилади. Ҳатто айримлар бу хасталик билан бир умр курашади. Кўринишидан оддий кўринган ушбу касалликни ўз вақтида даволамаслик, танада, хусусан, юракда жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Хўш, ушбу касаллик қандай келиб чиқади? Уни даволаш чоралари қандай?

 

Олий тоифали шифокор Шоира Абдусаттарованинг маълумот беришича, бодомсимон безлар яллиғланиши (ангина) юқумли касаллик бўлиб, эрта баҳор пайти кўп кузатилади. Бу эса ёзи илиқ ва қиши совуқ бўлган минтақалар учун ўзига хос хусусият ҳисобланади.

 

Яъни баҳорнинг нам, шамол ва тез ўзгарувчан ҳавосида организм турли инфекцияларга нимжон бўлади. Уни асосан оғиз бўшлиғи ёки ташқаридан тушган турли микроблар (вируслар, бактериал инфекциялар) чақириши мумкин.

 

Кучли томоқ оғриғи, қуриши, юқори тана ҳарорати хасталик белгиларидир.

 

Бодомсимон безлар яллиғланиши асоратлари билан хавфли ҳисобланади. Унга ўз вақтида эътибор бермаслик юрак, буйрак ва бўғимларда жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

 

Яқин йилларгача ангинадан фақат уни олиб ташлаш орқалигина қутилиш мумкин деб ҳисобланарди. Бироқ бугунга келиб консерватив даволаш усуллари орқали ҳам бу касалликдан халос бўлиш мумкин.

 

Бироқ хасталик сурункали тусга кириб,  кучли йиринглаш, оғриқ, юқори иситма кузатилса, ҳар 3-6 ҳафтада ёки йилига 7 мартадан кўп қайталанса, йирингли жараёнлар ривожланса, безлар катталашиб, нафас олиш қийинлашса, консерватив даво самара бермаса, юрак, буйрак ва бўғимларда асоратлар кузатилса, ангинани жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш тавсия этилади.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Эрта баҳорда бодомча безлар нега безовта қилади? | Zamon.uz