Фарғонада 14 ёшли қиз ўзини 16-қаватдан ташламоқчи бўлди
Бош прокуратура ҳодиса сабабини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқда Фарғона шаҳрида мактаб ўқувчиси ўзини 16 қаватли уйнинг томидан ташламоқчи бўлгани ҳақида хабар тарқалган. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Аниқланишича, 14 ёшли қиз Д.К. (мактаб ўқувчиси) ўгай отаси билан ўзаро жанжаллашиб қолиши натижасида Фарғона шаҳрининг Тарона кўчасида жойлашган 16 қаватли уйнинг томига чиқиб олган ҳамда у ердан пастга ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган.
Воқеа жойига борган Фарғона шаҳар ИИБ ва ФВВ ходимлари Д.К.ни томдан соғ-омон тушириб олишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.








