Равшан Эрматов янги лавозимга тайинланди
Бу ҳақда ЎФА хабар бермоқда.

Равшан Эрматов ОФК Ҳакамлар Қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Осиё футбол конфедерацияси Қўмитларига ваколат муддати 2023-2027 йилларни ташкил этувчи тайинловлар амалга оширилган.
Хусусан, ташкилотнинг Ҳакамлар Қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига ОФК Ижроия Қўмитаси вакили, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов номзоди тасдиқланган.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Баҳрайн пойтахти Манамада ўтган ОФК Конгрессида Равшан Эрматов Марказий Осиё минтақасидан Ижроия Қўмитаси вакили сифатида сайланганди.








