Ўзбекистон

Самарқандда ўқитувчи 6-синф ўқувчисига тегажоғлик қилгани айтилди

Шундан сўнг қизнинг отаси ва ўқитувчи ўртасида жанжал юз берган.

Самарқандда ўқитувчи 6-синф ўқувчисига тегажоғлик қилгани айтилди

 

Ижтимоий тармоқда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида мактаб ўқитувчиси ўқувчига тегажоқлик қилгани ва қиз уксус ичиб, касалхонада ётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга туман ИИБ расмий изоҳ берди.

 

Маълум бўлишича, жорий йил 10 февраль куни Каттақўрғон туманидаги мактабда синф раҳбари сифатида ишлаб келаётган ўқитувчи вояга етмаган 6-синф ўқувчиси 4 кун дарс қолдиргани сабабли ундан отасини чақиришини сўраган. 

 

Бироздан сўнг мактабга ўқувчининг онаси келган. У билан мактаб маъмурияти гаплашиб, қизининг мунтазам равишда дарс қолдирётганини тушунтириб, тушунтириш хати ёзиб беришини сўраган. Аёл “ҳеч нарса ёзиб бермайман” деб мактабдан чиқиб кетган ва турмуш ўртоғига қизига ўқитувчиси тегажоғлик қилганини айтган. Шундан кейин қизнинг отаси мактабга келиб, синфхонада гуруҳ раҳбарига бақириб уни қўпол сўзлар билан ҳақорат қилган ва ёқасидан тортиб жанжал кўтарган.  

 

Қизнинг онаси ҳамда ўқувчи қизнинг тушунтириш хатида ўқитувчининг тегажоғлик қилгани тўғрисидаги важлари ўз тасдиғини топмаган.  

 

Қизнинг отасининг хатти-ҳаракатида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик), онасиникида эса 40-моддасида (туҳмат) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари борлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун ЖИБ Каттақўрғон туман судига юборилган. Суд органи томонидан ўқувчининг ота-онасига нисбатан жарима жазоси қўлланган.

 

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Самарқандда ўқитувчи 6-синф ўқувчисига тегажоғлик қилгани айтилди | Zamon.uz