Ўзбекистон

Тошкентда халқаро марафон бўлиб ўтди

Унда 34 та давлатдан спортчилар қатнашган.

Тошкентда халқаро марафон бўлиб ўтди

 

Бугун, 12 март куни пойтахтдаги Humo Arena спорт мажмуасининг майдонида V International Tashkent Marathon бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, мусобақада иштирок этиш учун Тошкентга 34 та давлатдан спортчилар ташриф буюрган. Профессионал спортчилар ва югуриш спортининг ҳаваскорлари 3, 10, 21 ва 42 км масофаларда югуришган.

 

International Tashkent Marathon World Athletics тадбирлар календарига кириб, Марказий Осиёдаги энг аҳамиятли халқаро спорт мусобақаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Ушбу йили марафон доирасида профессионал спортчилар учун 2024 йил Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига лицензиялар ҳам ўйналди.

 

Шоҳруҳ Давлатовга ярим марафон масофасида Ўзбекистон Миллий рекордини ўрнатди. 1:03:38 вақтини намойиш қилган ҳолда у 2012 йил апрель ойида Душанбе шаҳридаги ярим марафонда  ўрнатилган, Андрей Петровга тегишли бўлган аввалги рекордга нисбатан 49 сонияга тезроқ югуриб ўтди. Шоҳруҳнинг натижаси, шунингдек, V International Tashkent Marathon мусобақасининг янги рекорди ҳисобланади, аввалгиси қозоғистонлик спортчи Нурсултан Кенешбековга тегишли бўлиб, 1:04:31 натижани ташкил қилади.

 

Бешинчи юбилей марафонда фуқаролигидан қатъи назар, барча истаганлар иштирок этишга муваффақ бўлди. Алоҳида эътибор International Tashkent Marathon мусобақасида имкониятлари чекланган югурувчиларнинг хавфсиз иштирок этишини таъминлашга қаратилди. Шунингдек, “Темир дафтар”га киритилган қизлар ва аёллар учун марафонда иштирок этиш учун бепул квоталар тақдим этилди.

 

V International Tashkent Marathon ва Тошкентда Янги Нафас оммавий югуриш мусобақасининг ғолиблари:

 

42 км масофага аёллар орасида:

  1. Гулшаной Сатторова (Қирғизистон) – 2:46:30

  1. Екатерина Василченко (Украина) – 2:59:28

  1. Екатерина Тунгускова (Ўзбекистон) – 3:00:29

 

Эркаклар орасида:

  1. Бахтиёр Ўткиров (Ўзбекистон) – 2:20:13

  1. Иля Тяпкин (Қирғизистон) – 2:25:68

  1. Ислам Амангос (Қозоғистон) – 2:29:58

21 км масофага (ярим марафон) аёллар орасида:

  1. Айнуска Ҳалил қизи (Қирғизистон) – 1:15:47

  1. Азиза Мирзакбарова (Ўзбекистон) – 1:21:32

  1. Моҳинабону Камилова (Ўзбекистон) – 1:24:17

Эркаклар орасида:

  1. Шоҳруҳ Давлатов (Ўзбекистон) – 1:03:38

  1. Нодир Муталипов (Ўзбекистон) – 1:06:50

  1. Михаил Кулков (Россия Федерацияси) – 1:07:57

10 км масофага аёллар орасида:

  1. Ситора Ҳамидова (Ўзбекистон) – 39:34:29

  1. Шоҳсанам Ҳуррамова (Ўзбекистон) – 40:46:54

  2. Комола Аблаева (Ўзбекистон) – 42:23:07

Эркаклар орасида:

  1. Бекзод Байматов (Ўзбекистон) – 34:14:00

  1. Алишер Аҳматиллаев (Ўзбекистон) – 34:30:00

  1. Ҳасан Мирсаатов (Ўзбекистон) –

10 км масофага аёллар орасида:

  1. Анастасия Силчинкова (Ўзбекистон) - 0:10:27

  1. Гузал Маҳаматовалиева (Ўзбекистон) - 0:10:39

  1. Ойзира Жўрақулова (Ўзбекистон) - 0:10:43

3 км масофага эркаклар орасида:

  1. Диёрбек Аҳмедов (Ўзбекистон) – 0:09:16

  1. Элдор Батйров (Ўзбекистон) - 0:09:17

  1. Жаҳонгир Раҳматуллаев (Ўзбекистон) - 0:09:33

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Тошкентда халқаро марафон бўлиб ўтди | Zamon.uz