Шавкат Мирзиёев Туркияга етиб борди
Президент бугун Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Анқара шаҳрига етиб борди.
Эсенбоға халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Анқара музофоти раҳбарияти ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, бугун давлат раҳбари Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказади.
Эртага, 16 март куни Президент Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммитида иштирок этади.








