Ўзбекистон

Қашқадарёда аёлни уриб, сочини қириб ташлаган ота-болаларга суд ҳукми ўқилди

Судда жабрланувчи айбланувчиларни кечирганини айтди. Бироқ...

Қашқадарёда аёлни уриб, сочини қириб ташлаган ота-болаларга суд ҳукми ўқилди

 

Бир неча ой аввал Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида 38 ёшли аёл бир нечта эркак томонидан калтакланиб, сочи кесиб ташланганди. “Замон” информацион дастурида маълум қилинишича, жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман судида ушбу эркакларга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

 

Воқеа 2022 йил 9 июль куни, кечаси соат 23:00 атрофида содир бўлган. Аёл ўзидан10 ёш кичик йигит билан ишқий муносабатда бўлиб юрган. Бу эса ўғлини уйлантирмоқчи бўлган хонадон эгаси ва йигитнинг қариндошларининг ғазабини қўзғаган. Шу боис аёл ўша йигит хонадонига олиб борилиб, йигитнинг ака-укалари томонидан калтакланган.

 

Суд ҳужжатларига кўра, бошқа бир қизга унаштирилган йигит ўзидан катта аёлга илакишиб, унинг уйида яшаётганидан хабар топган акалар шу куни аёл ва укасини уйларига олиб келган.

 

Шундан сўнг иккисини арқон билан боғлаб, ўғилнинг кўз ўнгида аёл қамчи билан калтакланган, ўғилларининг ҳаракатини назорат қилиб турган ота аёлнинг сочини олишни буюрган. Уйдаги аёллардан бирининг раҳми келиб, жабрланувчининг арқонини ечиб юборган ва у деразадан кўчага қочиб чиққан.

 

Суд давомида жабрланувчи айбланувчиларни кечирганини билдирган. Суд ҳукмига кўра, ота ва кенжа ўғилга уч йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси, қолган икки ўғилга эса уч ва икки йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.