Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Франция Омбудсманлари институтлари ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

Мамлакатимизда олиб борилаётган Конституциявий ислоҳотлар натижасида Омбудсманга қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи берилаётгани алоҳида қайд этилди.

Ўзбекистон ва Франция Омбудсманлари институтлари ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова ва Франция ҳуқуқ ҳимоячиси ўринбосари, медиация бўйича бош делегат Д.Агасински ўртасида видеомулоқот шаклида учрашув бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган учрашувда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Франция ҳуқуқ ҳимоячиси ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

 

Учрашувда дастлаб, Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев сўз олиб, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталди. Хусусан, Давлат раҳбарининг 2022 йил 21-22 ноябрь кунлари Францияга қилган расмий ташрифидан сўнг, Ўзбекистон ва Франция давлатлари ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий, илмий-гуманитар соҳаларда кенг ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилганини қайд этди.

 

Шунингдек, Элчи жаноблари  ҳар бир мамлакатда адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда Омбудсман институтларининг роли муҳим эканлигига эътибор қаратди.

 

Ўзаро мулоқот давомида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятининг асосий йўналишлари, сўнгги йилларда Омбудсман институти фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотлар, янгиликлар ва уларнинг самараси, хусусан, 2022 йилдан иш бошлаган Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари фаолияти ҳамда қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларни бартараф этишда Омбудсманнинг ўрни ва бошқа масалалар бўйича сўз борди.

 

Шунингдек, мамлакатимизда олиб борилаётган Конституциявий ислоҳотлар натижасида Омбудсманга қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи берилаётганлиги ҳақида ҳам алоҳида тўхталинди.

 

Франция ҳуқуқ ҳимоячиси ўринбосари, медиация бўйича бош делегат Д.Агасински мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади ва учрашув жараёнида Францияда Медиация институти фаолияти юзасидан маълумотлар берди ҳамда бу борада Ўзбекистон Омбудсмани билан фаол ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди.

custom img

Хивада 12,3 гектарлик халқаро туристик шаҳарча барпо этилади

Мажмуада меҳмонхоналар, музей, ресторанлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.

custom img

Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудларни алмашиш бўйича кейинги қадамларни келишиб олди

Ҳудудларни алмашиш бўйича келишувларни амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳ тузди. Гуруҳ аҳоли фуқаролиги, кўчириш, мулкий ҳуқуқлар, ердан фойдаланиш ва ижтимоий ҳимоя масалаларини ҳал қилади.

custom img

Хоразм вилоятида 176 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилди

Янги лойиҳаларни ишга тушириш маросими Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтди.

custom img

Хивада Ляонин педагогика университети филиали очилди

Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш учун давлат бюджетидан 140 миллиард сўм ажратилган бўлиб, бу ерда 120 та янги иш ўрни яратилган.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари медиа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар журналистлар малакасини ошириш, рақамли медиа, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги ислоҳотлар босқичи

2027–2030 йилларда барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этилади.

custom img

Урганч аэропортидан Хивага қатнов вақти 40 дақиқагача қисқаради

Давлат раҳбари янги электропоездда Хива шаҳрига келди.

custom img

Ёшлар замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Президент Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"