Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига Gentra совға қилинади
Тақдирлаш маросими «Бунёдкор» стадионида бўлади.

Бугун, 20 март куни Тошкент шаҳридаги «Бунёдкор» ўйингоҳида U20 Осиё Кубогида чемпионликни қўлга киритган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига Президент совғаси сифатида «Gentra Lacetti» русумли янги автомашиналар топширилади,
33 та автомашина футболчилар, мураббийлар ва жамоа аъзоларига топширилади.
Эслатиб ўтамиз, U20 Осиё Кубоги финал ўйнида Ўзбекистон билан Ироқ футболчилари тўқнаш келиб, Ўзбекистон ёшлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.








