Россияга исириқ олиб борган ўзбекистонликлар жиноий жавобгарликка тортилди
Бу бўйича мамлакатда салкам 15 та ҳолат аниқланган.

3 нафар самарқандлик фуқаро Россия ҳудудига исириқ олиб борганлиги сабабли Домодедово халқаро аэропортида жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда “Renessans” телеканалининг “Ovoza” информацион дастурида хабар берилди.
Таъкидланишича, мазкур маҳсулот Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 239-моддасига асосан кучли таъсир этувчи воситалар рўйхатига киритилган. Уни Россия Федерацияси ва Беларусь Республикалари ҳудудига олиб кириш қатъият тақиқланади.
РФ берган маълумотларга кўра, ҳозирда мамлакатга исириқ олиб кириш билан боғлиқ 14 та ҳолат аниқланган.








