Тошкентда бешта машина ЙТҲга учради
Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар бор.

Кеча, 19 март куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида бешта автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.
Ҳолат соат 22:40 да Сергели тумани “Файзли Тошкент” кўчасида юз берган. Унда Lacetti, Labo, Malibu, Nexia-3 ҳамда Captiva русумли автомашиналар ўзаро тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида Lacetti ва Labo автомашинаси ҳайдовчи ва йўловчилари тан жароҳат олиб, шифохонага юборилган ва биринчи ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.








