Аббос Файзуллаевнинг ота-онасига “Умра” сафарига йўлланма совға қилинди
У U-20 Осиё Кубоги чемпионатининг “Энг яхши футболчиси” деб топилган.

Футбол бўйича U-20 Осиё Кубоги ғолиби, чемпионатнинг “Энг яхши футболчиси” деб топилган сирдарёлик Аббос Файзуллаевнинг ота-онасига “Умра” сафарига йўлланма совға қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Гулистон шаҳрида ўтаётган Наврўз сайлида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев иштирок этиб, бачани байрам билан табриклаган ва футболчининг ота-онасига йўлланмани топширган.








