Тошкентда мактабдаги дарахтни яшин урди
Оқибатда бино дераза ва эшиклари синиб кетган.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги мактаб ҳудудида дарахтларни чақмоқ ургани ва бино деразалари синиб кетгани айтилган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, 20 март куни кузатилган кучли шамол ва ёғингарчилик вақтида Миробод туманида жойлашган 83-сонли умумтаълим мактаби олдидаги дарахтга яшин урган. Натижада мактаб биносининг эшик ва ойналарига шикаст этган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ёки ҳалок бўлган фуқаролар йўқ.








