Кимёвий идиш ювиш воситалари соғлиққа зарарлими?
Агар улар нотўғри ишлатилса, ўта хавфли газларни ҳосил қилади.

Оддийгина кундалик турмушда фойдаланилаётган ювувчи воситалар уй бекаларининг ишини енгил қилиб, беминнат ёрдамчисига айланди.
Ювиш воситалари, айниқса кислоталар билан оқартирувчи воситаларни аралаштириш мумкин эмас, бундай аралашмалар заҳарли, ўта хавфли газларни ҳосил қилади.
Хўш, инсон нима қилса уларнинг фойдаси кўп, зарари кам бўлади? Қандай қилиб эҳтиёт бўлиш мумкин?
Санитария—эпидемиология қўмитаси маълумотларига кўра, қуйидаги эҳтиёт чоралаларига амал қилиш лозим:
—белгиланган йўналиш ва меъёрида фойдаланиш;
—ювиш воситаларидан фойдаланаётганда резина қўлқоп кийиш;
—ювиш воситалари, айниқса кислоталар билан оқартирувчи воситаларни аралаштирмаслик;
—кимёвий воситаларни қўллашдан олдин уларнинг ўрам қоғозларидаги хавфсизлик талабларини диққат билан ўқиб чиқиш.
Шунингдек, ҳар қандай заҳарланиш ёки заҳарли модданинг таъсирига шубҳа қилинган тақдирда тиббий ёрдамга мурожаат қилиш керак.








