Тошкентда иссиқ сув ўчирилади
Шаҳар ҳокимлиги бу бўйича огоҳлантириш билан чиқди.

Иссиқлик тармоқларини синовлардан ўтказиш учун Тошкент шаҳрида 1 кунга иссиқ сув ўчирилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, 2023 йил 27 мартдан 5 апрелга қадар иссиқ сув таъминотида бир кунлик узилишлар кузатилади.
Иссиқлик тармоқларидаги нуқсонларни аниқлаш ва кейинги иситиш мавсуми бошланишидан олдин уларни бартараф этиш учун иссиқлик тармоқлари мўлжалланган ҳарорат бўйича синовдан ўтказилади.
Синовлар, 2014 йил 18 декабрдаги “Иссиқлик тармоқлари ва иссиқлик пунктларидан техник фойдаланиш қоидалари” билан тартибга солинади.








