Диёра Келдиёрова Тбилисидаги турнирда олтин медални қўлга киритди
У Олимпиада чемпионини мағлуб этиб, “Катта Дубулға” турнири ғолибасига айланди.

Тбилиси шаҳридаги “Катта Дубулға” турнирининг -52 кг вазн тоифасидаги беллашувларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Диёра Келдиёрова финал учрашувини ўтказди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва Спорт вазирлиги маълум қилди.
Спортчи Токио Олимпиадаси чемпиони, косоволик Дистрия Красничига қарши татамига чиқди ва рақибасини ИППОН баҳоси эвазига таслим этди.
“Ушбу ғалаба Келдиёровага олтин медаль билан бирга қимматли 1000 рейтинг очкосини ҳам тақдим этди”, — дейилади хабарда.








