Тошкентда спортчи хотини ва боласини калтаклагани айтилди
Ҳозирда у маъмурий тартибда қўлга олинган.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида спортчи эркак ўз хотини ва фарзандини калтаклагани айтилган видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 23 март куни соат 17.00 ларда 1990 йилда туғилган Т.Х. Янгиҳаёт туманида ўзининг уйида ўзаро келиб чиққан тортишув сабабли турмуш ўртоғи — 1995 йилда туғилган Т.Д.ни уриб тан жароҳати етказган. Шундан сўнг 25 март куни Т.Х. фарзанди — 2016 йилда туғилган Т.Х.ни уриб тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. 1990 йилда туғилган Т.Х. маъмурий тартибда ушланган.
“Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, — дейилади хабарда.








