Ўзбекистон

Зангиотада “оздирувчи дори” сифатида сотилаётган психотроп воситалар аниқланди

Таркибида кучли таъсир этувчи моддалар бўлган мазкур дорилар қозоғистонлик фуқаро томонидан етказиб берилган.

Зангиотада “оздирувчи дори” сифатида сотилаётган психотроп воситалар аниқланди

 

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 20 хилга яқин турли ном ва кўринишдаги жами 108 минг 696 дона таркибида кучли таъсир қилувчи модда ёки уларнинг аналоглари бўлган дориларнинг муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 1989 йилда туғилган фуқаро Г.Д.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Натижада уй ичи ва ҳовлидаги автомашинада қора бозордаги нархи 200 млн сўмга тенг бўлган 15 хил ном ва кўринишдаги 36 минг 696 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари сотиш мақсадида сақлаб келинаётгани аниқланиб, дорилар далилий ашё сифатида олинди.

 

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, бу аёлга дори воситаларини етказиб бераётган таъминотчи ҳам Ўзбекистон ҳудудига «товар» билан кирган вақтида ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинди.

 

Аниқланишича, 1989 йилда туғилган Э.Ў. (Қозоғистон Республикаси фуқароси) 2 минг қути ёки 72 минг дона таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган дориларни яширин равишда давлат чегарасидан олиб ўтган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Зангиотада “оздирувчи дори” сифатида сотилаётган психотроп воситалар аниқланди | Zamon.uz