Суд ёнида "Malibu-2" дарахтга осилиб қолди
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди қаршисида ЙТҲ содир бўлди.

Маълум қилинишича, 2023 йилнинг 26 март куни соат тахминан 21:00 ларда Шота Руставели кўчаси Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди қаршисида 2002 йилда туғилган А.Ш бошқарувидаги 01 М 888 JB давлат рақамли белгили "Malibu-2" русумли автомашинасини бошқариб келаётиб руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги тўсиққа урилиши натижасида, йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
"Malibu-2" русумли автомашина йўловчиси 2006 йилда туғилган A.A.га шифокорлар томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







