Ўзбекистон

Бир ойда 25 миллиард сўмлик ноқонуний давлат харидлари аниқланди

Аксилкоррупция агентлиги жорий йилнинг февраль ойида олиб борилган ўрганишлар натижасини очиқлади.

Бир ойда 25 миллиард сўмлик ноқонуний давлат харидлари аниқланди

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг маълум қилишича, агентлик томонидан 2023 йилнинг февраль ойида олиб борилган ўрганишларда айрим вазирлик ва идораларнинг давлат харидларини амалга оширишда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўяётгани аниқланди. 

 

Қайд этилишича, 2023 йилнинг феврал ойида вазирлик ва идоралар томонидан жами 4,35 трлн сўмлик 77 411 та давлат харидлари амалга оширилган.  

 

Жумладан, Агентлик томонидан 2023 йилнинг феврал ойида жами 25 миллиард сўмлик қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш ҳамда келгусида шу каби ҳолатларига йўл қўймаслик ҳақида буюртмачиларга 26 та тақдимнома, шунингдек, аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

 

Хусусан, «Uzbekistan Airports» АЖ буюртмачилигида 2023 йил 7 феврал куни 4,3 миллиард сўмга жиҳозлар харид қилиш бўйича ўтказилган давлат хариди ўрганилганда «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуннинг 34-моддаси талабига зид равишда давлат харидлари жараёнида иштирокчиларга рақобатни чекловчи шартлар киритилганлиги аниқланган.

 

Шунингдек, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Хоразм ҳудудий филиали буюртмачилигидаги 2023 йил 10 феврал куни 2,6 миллиард сўмга «Темир-бетон устун» харид қилиш бўйича ўтказилган давлат хариди ўрганилганда «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуннинг 10,  14, 46-моддалари талаблари бузилганлиги маълум бўлди.

 

Бундан ташқари, Тошкент вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази буюртмачилигидаги 2023 йил 10 феврал куни 796 миллион сўмга тиббий асбоб ускуналар сотиб олиш бўйича ўтказилган давлат харидида аффилланганлик ҳолатларига баҳо берилмаганлиги аниқланди.

 

Мазкур ҳолатларда харид комиссияси томонидан ўзаро аффилланган иштирокчилар харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатилмасдан Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддаси ва «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддаси талаблари бузилган.

 

Агентлик томонидан киритилган тақдимнома ва сўровномалар натижасида 12 та давлат хариди бекор қилинган ҳамда 7 та маъмурий иш қўзғатилган.

custom img

Оҳангарон туманида автобус ва Lacetti тўқнашди

Lacetti ҳайдовчиси ва 2 нафар автобус йўловчиси шифохонага олиб кетилган.

custom img

“Тошкент халқаро яриммарафони” сабаб айрим кўчаларда ҳаракат чекланади

Чекловлар 6 сентябрь соат 05:00 дан 14:00 гача амал қилади.

custom img

Жиззахда 33 минг аҳолига мўлжалланган атомчилар шаҳарчаси қурилади

Вилоятда 9,5 млрд долларлик интеграциялашган атом электр станцияси қурилиши давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 39 миллиондан ошди

Шавкат Мирзиёев аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш якунлари ҳамда статистика тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар билан танишди.

custom img

Ўзбекистонда ягона божхона тўлови ставкаси 30 фоиздан 20 фоизга туширилади

2027 йилдан божхона соҳасидаги янги стратегияга кўра, тўловлар пасайтирилади ва тадбиркорлар учун бир қатор талаблар бекор қилинади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Тошкент, Самарқанд ва Қарши шаҳарларида Ислом Каримов хотирасига бағишланган маросим ўтказилди.

custom img

Зафарабод тумани ҳокими ва унинг ўғли ЙТҲга учради

“MAZ” русумли юк машинаси чапга бурилиш вақтида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган ҳоким бошқарувидаги “KIA Seltos” билан тўқнашган.

custom img

Хорижликлардан Ўзбекистонга кириш визаси учун 31 минг доллар олганлар ушланди

Улар уч нафар хорижий фуқарога Ўзбекистонга кириш визаларини танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"