Ўзбекистон

1 майдан барча давлат кўчмас мулклари ва акциялари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади

“Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

2023 йил 1 майдан:

республика мулки бўлган давлат кўчмас мулклари ва давлат акция пакетлари (улушлари) Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади, бундан Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли улушлар ҳамда Президент қарорларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш билан боғлиқ таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар Давактив агентлигининг тегишли буйруғи мавжуд бўлганда давлат рўйхатидан ўтказилади;

давлат кўчмас мулк объекти ва бўш ер участкалари негизида амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар битим тузилгач 10 кун муддатда “Давлат мулки” ахборот тизимига киритилади;

вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кўчмас мулки негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва уларни бегоналаштириш ҳамда давлат иштирокидаги корхоналар ва улар тизимидаги корхоналарга учинчи шахслар томонидан инвестиция киритишга оид келишувлари (битим, шартнома, меморандумлар) бўйича мажбурий тартибда Агентлик хулосаси олинади.

2023 йил 1 июлдан:

давлат иштирокидаги корхоналарнинг раҳбари ва унинг ўринбосарларини тайинлаш (сайлаш) танлов асосида амалга оширилади, бундан Президент қарорларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

давлат органлари ва муассасалари, давлат иштирокидаги корхоналар маъмурий биноларидан ходимлар учун белгиланган меъёрдан келиб чиқиб, самарали фойдаланиш тартиби жорий этилади.

Давлат активлари, уларни бошқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилишнинг қуйидаги янги тизими жорий қилинади: давлат кўчмас мулк объектлари, давлат улуши, давлат унитар корхоналари ва давлат муассасалари ҳамда уларга тегишли автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар Агентлик расмий веб-сайтида реал вақт режимида эълон қилинади.

2023 йил 1 октябргача “Давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш портали” яратилади, унда барча давлат мулки объектларини савдога чиқариш ва унинг натижалари тўғрисидаги ахборотлар жойлаштирилади ҳамда ушбу тизим солиқ органларининг ахборот тизимига интеграция қилинади.

Ўзбекистонликларнинг хорижда қолиб кетган маошлари ундирилди: 850 минг доллар қайтарилди

Ўзбекистонликларнинг хорижда қолиб кетган маошлари ундирилди: 850 минг доллар қайтарилди

Хориждаги 817 нафар ўзбекистонликнинг иш ҳақи ва компенсациялар билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқди.

Рулда ухлаш оқибати: Андижонда юк машинаси ЙТҲга учради

Рулда ухлаш оқибати: Андижонда юк машинаси ЙТҲга учради

Юк машинаси йўлдан чиқиб кетиб, яқин атрофдаги турар жойларга зарар етказди.

Сувни ортиқча олганларга молиявий жазо: 2027 йилдан янги тартиб кучга киради

Сувни ортиқча олганларга молиявий жазо: 2027 йилдан янги тартиб кучга киради

Сув олиш лимитидан ошиш, шартномасиз ёки рухсатномасиз сув олиш қоидабузарлик ҳисобланади.

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

120 дан ортиқ ҳолатнинг 39 тасига газ таъминоти идоралари ходимларининг алоқадорлиги қайд этилди.

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Эндиликда банклар, нотариал идоралар, аэропортлар ва бошқа ташкилотларда айрим ҳужжатларнинг электрон шаклидан фойдаланиш мумкин.

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Марказ 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга индивидуал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, таълим ва реабилитация хизматларини кўрсатади.

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

WHO Director-General’s Award — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директорининг глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги нуфузли халқаро мукофоти.

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Ҳудудлар бўйича имтиҳон ўринларини тақсимлаш мезонлари ва талаб юқори бўлган жойларда қўшимча имкониятлар яратиш масаласига изоҳ бериш сўралган.