Ўзбекистон

248 кишини "ухлатган" фирибгарлар судда жазавага тушди — видео

Улар фуқароларга 2 ҳафтада машина тайёрлаб берамиз дея, кредит эвазига машина олиб беришни ваъда қилган.

248 кишини "ухлатган" фирибгарлар судда жазавага тушди — видео

 

Тошкент шаҳрида фуқароларни алдаб, уларнинг 12 млрд сўм пулларини ўзлаштирган фирибгарларга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда "Замон" дастурида хабар берилди.

 

Маълум қилинишича, улар фуқароларга автотранспорт воситаларини кредит эвазига олиб беришни ваъда қилиб, тўловларни олгандан сўнг ном-нишонсиз йўқолиб қолган. Мижозлар Cobalt, Nexia 3, Jentra, Malibu ва Isuzu русумли автомобилларни олиш илинжида тўлов қилиб, на машинага эга бўлишган ва на пулларини қайтариб олишган.

 

"Бизга 2 ҳафтада машина тайёрлаб берамиз, дея ваъда берган эди. Мана орадан 2 йил ўтди. Ҳеч биримиз ҳеч қандай машина олганимиз йўқ", — дейди жабрланувчи.

 

Аниқланишича, бошланғич тўлов сифатида банк муассасалари орқали қабул қилиб олинган жами 12 млрд сўм пуллар МЧЖнинг корпоратив картаси орқали нақдлаштирилган. Улар ноқонуний равишда "UzAvtoPremium" МЧЖ ва "AvtoAloGroup" МТ ташкил қилган.

 

"Агар мен буни фирибгарлигини билганимда бу ерда ишламас эдим", — дейди ўзини шу МЧЖ менежери дея таништирган судланувчи.

 

Ҳолат юзасидан мазкур жиноят иши ЖИБ Шайхонтоҳур туман судида кўриб чиқилди. Унга кўра, ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми" а,в" бандилари, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми "а,б" бандлари ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) да назарда тутилган жиноятларни содир этган 29 ёшли йигит 9 йил 6 ой, 26 ёшли йигит 9 йил ва ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми "а,в" бандилари, 228-моддаси 2-қисми "а,б" бандлари, 243-моддаси, 277-моддаси (безорилик) 2-қисми "а,б" бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этган 27 ёшли йигит 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

 

30 ёшли судланувчи қиз эса ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми "в" банди ва 228-моддаси 2-қисми "а,б" бандларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

248 кишини "ухлатган" фирибгарлар судда жазавага тушди — видео | Zamon.uz