Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев хоразмлик фермерлар билан учрашди

Шундан сўнг Президентнинг вилоятга ташрифи якунланди.

Шавкат Мирзиёев хоразмлик фермерлар билан учрашди

 

Бугун, 31 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Янгибозор туманидаги “Хоразм фахри” уруғчилик кластери даласида бўлди.

 

Бу кластернинг умумий ер майдони 286 гектар. Шундан 147 гектарида ғалла, 122 гектарида пахта етиштирилмоқда. 45 киши доимий иш билан таъминланган.

 

Давлат раҳбари экинлар ривожини кўздан кечирди. Ғалла ва ғўзанинг нави, мевали дарахтлар ҳосилдорлиги билан қизиқди.

 

Маълумки, Хоразм сув тақчил ҳудуд саналади. Шунинг учун деҳқончиликда сув тежовчи технологиялардан фойдаланишга ҳаракат қилинмоқда. Ғалла майдонининг бир қисмида ёмғирлатиб суғориш йўлга қўйилган. Олма кўчатлари қадалган янги боғ ораларига эса сабзи, пиёз, шолғом каби қишлоқ хўжалиги экинлар экиш йўлга қўйилган.

 

Президент бундай омилкорликни бошқаларга ҳам ўргатиш кераклигини таъкидлади.

 

Ўзбекистонада ғалладан бўшаган майдонлар такрорий экин экиш учун ишсиз аҳолига бўлиб берилмоқда. “Хоразм фахри” уруғчилик кластерида ҳам 80 нафар аҳолига 30 сотихдан сабзавот экиш учун ер берилган. Бу йил яна 26 нафар кишига ер ажратилиши кўзда тутилган.

 

Президент шу ерда қишлоқ хўжалиги ходимлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари вакиллари билан суҳбатлашди. Хоразмнинг тупроғига мос экинлар етиштириш, қишлоқ хўжалигини саноатлаштириш муҳимлиги қайд этилди.

 

Шунинг билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи якунланди.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Шавкат Мирзиёев хоразмлик фермерлар билан учрашди | Zamon.uz