Тошкент метросини “сув босди”
Ҳолатга расмийлар изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқда пойтахт метросининг “Амир Темур хиёбони” бекатида сув оқиш ҳолати кузатилгани акс этган видео тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан “Тошкент метрополитени” ДУК расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида кузатилган кучли ёғингарчилик сабаб кўчалардаги махсус ирригация, яъни сув кетиш йўллари (ариқлар) тўлиб қолган. Бунинг натижасида ёмғир сувлари бекатга туша бошлаган.
“Бу ҳолат масъуллар томонидан бартараф этилган ва поездлар ҳаракатига ҳеч қандай тўсқинлик ҳосил қилмаган”, — дейилади хабарда.








