Ўзбекистон

Мудира бизни ҳаётимизни барбод қилди — Хоразмда мансабдорлар тажовузига учраган қиз

Хоразмдаги оилавий меҳрибонлик уйида мансабдорлар билан жинсий алоқада бўлган қизлардан бири ҳодиса аслида қандай бўлганини айтиб берди.

Мудира бизни ҳаётимизни барбод қилди — Хоразмда мансабдорлар тажовузига учраган қиз

 

Аввалроқ, Хоразмда оилавий меҳрибонлик уйида тарбияланувчи қизлар икки давлат мансабдорлари билан жинсий алоқада бўлгани ҳақида хабар берилганди. Хабарларда қизларнинг ўзи жинсий алоқада бўлишга рози бўлгани ҳам айтилади. Ижтимоий тармоқда мазкур ҳолат кенг муҳокамаларга айланганидан сўнг, жабрланган қизлардан бири воқеа ҳақида интервью берди.

 

Қизнинг айтишича, интернетда қизларнинг ўзлари рози бўлгани ҳақида тарқалган хабар асоссиз. Жинсий алоқада бўлишга меҳрибонлик уйи мудираси мажбурлаган.

 

"Биздан ўзини ишларини битириш учун фойдаланган (меҳрибонлик уйи мудираси — таҳрир). Бизга хайрия сифатида кроссовка олиб берамиз, деб бозорга бориб, 250 минг сўмга 2 дона кроссовка олиб берган. Шуни эвазига жинсий алоқада бўласан деб мажбурлаган", — дейди жабрланган қизлардан бири.

 

Унинг айтишича, у қаршилик қилган вақтида уни бошқа қизларга қўшмасдан овқат бермаслик билан жазолаган.

 

"Бировга айтсанг ҳеч нарсани исботлай олмайсан. Орқамда кучли одамлар бор, дейишарди. Мактабимиз директоридан ёрдам сўраганмиз, Ички ишлар ходимлари орқали нажот топдик.

Тергов бўлди. Тергов жараёнида ҳамма нарса юзлаштирилди. Лекин у тан олмади. Мен крассовка олиб бермаганман, бу қизларнинг ахлоқи ўзи бузуқ, деди. Агар бизнинг ахлоқимиз бузуқ бўлса, у ерга ахлоқимизни тўғрилаш учун борганмиз. У бўлса, қайтанга ахлоқимизни бузиб ташлади. Мудирамиз бизнинг ҳаётимизни барбод қилди.

Бизга интервью берманглар, агар интервью берсангиз, ўзларингиз шарманда бўласиз, деб айтишди. Лекин интернетда ҳамма қизларнинг ўзлари рози бўлган экан дейишмоқда. Биз бу ишларга рози бўлмаганмиз, бўлмаса мурожаат қилмаган бўлардик. Адолатли ҳукм бўлишини истаймиз", — деган қиз.

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат юзасидан вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи ва Янгиариқ тумани ФВБ бошлиғига нисбатан 1,5 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Мудирага нисбатан эса 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"