Ўзбекистон

Иситиш тизими тадбиркорлар бошқарувига берилади

Президент бу бўйича таклифлар билан танишди.

Иситиш тизими тадбиркорлар бошқарувига берилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини модернизация қилиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

 

Бугунги кунда 15 мингта ижтимоий соҳа объектида иситиш тизимлари таъмирталаб. Оқибатда уларда иссиқлик энергиясининг 35 фоизи йўқотилмоқда, иссиқлик ҳарорати меъёрга нисбатан 2 баравар паст.

 

Шу боис Бўстон туманида иситиш тизимини хусусий шериклик асосида янгилаш ва бошқариш бўйича тажриба ўтказилган эди. Иситиш қозонлари замонавийларига алмаштирилган ҳамда тармоқлар модернизация қилиниб, хусусий бошқарувга берилган. Натижада энергия сарфи камайиб, бинолар ичидаги ҳарорат кўтарилган. Айниқса, ўтган қишдаги аномал совуқ даврида ҳам объектларда мўътадил ҳарорат сақлаб турилган.

 

Йиғилишда ушбу тажрибани оммалаштириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди. Унга кўра, иситиш тизими тадбиркорларга 10 йилга бошқарувга берилади ва уларнинг хизматлари давлат томонидан сотиб олинади. Тармоқлар модернизацияси учун зарур маблағнинг ярми бюджетдан, ярми хусусий шерик ҳисобидан ажратилади. Иситиш қозонларини ишлаб чиқаришга керакли бутловчи қисмлар икки йил муддатга божхона божидан озод қилинади.

 

Давлат раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, ташкилий ва молиявий масалалар бўйича кўрсатмалар берди.

 

Мутасаддиларга туман ва шаҳарлардаги ижтимоий объектларнинг иситиш тизимларини хатловдан ўтказиб, босқичма-босқич янгилаш, уларни бошқаришга салоҳиятли тадбиркорларни жалб этиш топширилди. Биноларда энергия йўқотилишини камайтириш, иссиқликни сақлаш чораларини кўриш зарурлиги таъкидланди. Инвесторлар иштирокида энергия тежамкор иситиш қозонлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.

 

Йиғилишда кўмир таъминоти масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

 

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда кўмир қазиб чиқариш 3 миллион тоннадан 5,4 миллион тоннага ошган. Бу йил эса салкам 6 миллион тонна қазиб олиш режалаштирилган. Лекин кўмирга талаб бундан анча кўп.

 

Президент истиқболли конларни ўзлаштиришга хусусий секторни ва янги технологияларни жалб қилиш, кўмирнинг сифатини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Иситиш тизими тадбиркорлар бошқарувига берилади | Zamon.uz