Тошкентда аёл 3 нафар фарзанди билан ўзини 9-қаватдан ташлагани айтилмоқда
БП ҳолат бўйича маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида аёл 3 нафар фарзанди билан ўзини 9-қаватдан пастга ташлагани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Қайд этилишича, айни дамда тезкор-тергов гуруҳи воқеа жойида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
“Натижаси бўйича хабар берилади”, — дейилади хабарда.








