Британия TikTokʼни катта жаримага тортди
Платформа мамлакат қонунларини бузган.

TikTok маълумотларни ҳимоя қилиш қонунини бир неча марта бузганлик учун 12,7 млн фунт стерлинг (15,88 миллион доллар) тўлаши керак бўлади. Гап 13 ёшгача бўлган болаларнинг шахсий маълумотларидан уларнинг ота-оналари розилигисиз фойдаланиш ҳақида бормоқда. Бундай жаримани Британиянинг маълумотларни ҳимоя қилиш хизмати белгилади.
TikTok ушбу платформадан фойдаланаётган Буюк Британиядаги 13 ёшгача бўлган 1,4 миллионга яқин болаларнинг ота-оналаридан розилик олмаган.
Шунингдек, марказ TikTok ўз платформасидан ким фойдаланаётганини текшириш учун етарли иш қилмаганини таъкидлади. Шунингдек, у вояга етмаганларнинг киришини ёпиш учун етарли чоралар кўрмаяпти.








