Ўзбекистон

Магнийга бўлган кунлик эҳтиёжи миқдори қанча?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.

Магнийга бўлган кунлик эҳтиёжи миқдори қанча?

 

Магний — саломатлик учун ўта муҳим микроэлимент. У организмда энергия, оқсил, углевод ва ёғ алмашинувини таъминловчи ферментлар фаолиятини мувофиқлаштириб туради. Қолаверса, юрак ритмининг бузилиш хавфини камайтириши, томирларда қон ивишининг олдини олиши билан аҳамиятли.

 

Бу модда танқислиги кучли стресс, руҳий тушкунлик, бош айланиши ва оғриғи, сабабсиз ваҳима, сурункали чарчоқ, уйқу бузилиши, хотира сусайиши, меъда-ичак спазми, юрак уришининг тезлашиши, қон босими ошиши ёки тушиши, мушаклар тортишиши сингари белгилар билан намоён бўлади.

 

Организмнинг магнийга бўлган кунлик эҳтиёжи 300-350 миллиграммга тенг. Ҳомиладорлик ва бошқа ҳолатларда бу кўрсаткич янада ортиши табиий. Ушбу масса озиқ-овқат истеъмоли орқали олинади.

 

Ёнғоқ, гуруч, балиқ, жигар, пишлоқ, гречиха ёрмаси, кунжут, қовоқ, маккажўхори, бошоқли ва дуккаклилар, мева-сабзавотлар микроэлементнинг асосий манбаидир.

 

Бироқ сўнгги вақтларда fast food, газли ичимликлар, шакар ва тузга бой ҳамда ярим тайёр маҳсулотлар овқатланиш рационимиздан кенг ўрин эгаллаётгани туфайли организм етарли миқдорда магнийдан баҳраманд бўлмаяпти.

 

Шунингдек, спиртли ичимликларига ружу қўйиш, чекиш каби зарарли иллатлар ҳам магний танқислигини келтириб чиқармоқда.

 

Магний етишмаслиги бириктирувчи ҳужайраларнинг кучсизланиши сингари оғир касалликларга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатда шифокор томонидан махсус дори препаратлари тавсия қилинади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Магнийга бўлган кунлик эҳтиёжи миқдори қанча? | Zamon.uz