Ўзбекистон

Президент Янги Тошкент лойиҳаси билан танишди

Лойиҳанинг биринчи босқичида 60 минг аҳолига мўлжалланган кўп қаватли уйлар, давлат идоралари учун маъмурий бинолар, боғлар, ижтимоий ва иқтисодий объектлар барпо этилади.

Президент Янги Тошкент лойиҳаси билан танишди

 

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳри лойиҳаси концепцияси ва пойтахтдаги бунёдкорлик ишларига оид тақдимот билан танишди.

 

Давлат раҳбари 18 март куни Янги Тошкент шаҳри лойиҳасига тамал тоши қўйган эди. Бугунги тақдимотда унинг биринчи босқичи доирасидаги масалалар кўриб чиқилди.

 

Бу босқичда 60 минг аҳолига мўлжалланган кўп қаватли уйлар, давлат идоралари учун маъмурий бинолар, боғлар, ижтимоий ва иқтисодий объектлар барпо этилиши режалаштирилган. Буларни лойиҳалаштириш ва барча ишларни мувофиқлаштириш учун дирекция тузилди. Хорижий мегаполислардаги урбанизация ва қурилиш тажрибаси ўрганилди.

 

Шунга мувофиқ, Янги Тошкентни администрация, иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият каби 5 та негиз асосида қуриш мўлжалланмоқда. Буларнинг ҳар бири тизимдаги бўғинлар ва қуйи ташкилотларни ўз ичига олади.

 

Тақдимотда бунёдкорлик жараёнининг “йўл харитаси” бўйича ҳам ахборот берилди. Албатта, бундай улкан лойиҳани амалга ошириш учун иш, аввало, инфратузилма яратишдан бошланади. Қайд этилганидек, бунда замонавий урбанизация ёндашувлари, “ақлли” технологиялар қўлланилади. Масалан, “уч-генерация” станцияси қурилиб, ҳам электр ишлаб чиқарилади, ҳам бинолар қишда иситилиб, ёзда совутилади. Барча электр, алоқа тармоқлари, газ ва сув қувурлари ер тагидан ўтказилади.

 

Шаҳарда инфратузилма, турмуш ва экология мутаносиб бўлади. “Тошкентнинг яшил белбоғи” лойиҳаси шу ердан бошланади. Пиёдалар ва велосипедчиларнинг эркин ҳаракатланиши учун қулай шароит яратилади. Шу мақсадда автомобиллар учун ер ости тураргоҳлари, 14 та замонавий тунел, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари устида 7 та кўприк бунёд этилади.

 

Давла раҳбари бўлажак шаҳарда “инсон қадри” тамойилини қарор топтириш, турли ёшдаги одамларнинг эҳтиёжларини инобатга олиб, барча қулайликларни яратиш зарурлигини таъкидлади.  Иншоотларни эксплуатация ва транспортлар учун қулай жойлаштириш, яшил ҳудудлар кўп бўлишига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

 

Тақдимотдаги яна бир лойиҳа Тошкент ерусти метросининг остида савдо ва хизмат шохобчаларини жойлаштириш ҳақида бўлди. Жумладан, мазкур транспорт иншоотининг Яшнобод туманидаги қисмида 4 километр бўш жой бор. У ерда яшил ҳудудлар, автотураргоҳ, воркаут мадончалари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этиш мумкин. Бу борада Берлин шаҳри тажрибаси ўрганилган.

 

Ушбу ҳудудларни лотларга ажратган ҳолда ижарага бериш, хавфсизликни таъминлаб, аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Президент Янги Тошкент лойиҳаси билан танишди | Zamon.uz