Ўзбекистон

Тошкент аэропортида меҳмонхона қурилмоқда

Йўловчилар кутиш вақтида аэропортдан ва транзит зонадан чиқмасдан бир неча соат давомида унда қолиб дам олиши мумкин.

Тошкент аэропортида меҳмонхона қурилмоқда

 

Тошкент аэропортида илк бор кичик меҳмонхона пайдо бўлади. Тез орада стерил зонадаги яна бир блок фойдаланишга топширилади, у ерда ҳаммом, таҳорат олиш ва намоз ўқиш хоналари, «Анжир» бизнес-зали ва Ўзбекистон аэропортларида биринчи бор кичик меҳмонхона очилади.

 

“Бу шунчаки «капсулалар» эмас, балки тўлиқ бир кишилик тўшак ва минимал аксессуарлар тўплами — чироқ, кийим илгичи, қўл юки учун жавон, стол бўлган кичик қулай кабиналар бўлади. Бундай кабиналарнинг моҳияти шундан иборатки, йўловчи кутиш вақтида аэропортдан ва транзит зонадан чиқмасдан бир неча соат давомида унда қолиб дам олиши мумкин”, — дейилади компания матбуот хизмати хабарида.

 

Меҳмонхонага ташриф буюрувчилар учун маълумот таблоси, ҳаммом ва душ хонаси тақдим этилади, қабулхона кечаю кундуз ишлайди ва ҳар бир йўловчига самолётга чиқиш учун индивидуал таклифнома тақдим этилади. Меҳмонхона икки қаватда 27 та тураржой билан таклиф этади. Биринчи қаватда шунингдек, қабулхона, ҳаммом ва душ хонаси бўлади. Меҳмонхона яқинда очилган Арт Базаар савдо павильони каби шарқона услубда қурилади. Лойиҳа устида ишлаш учун таниқли дизайнер Бобур Исмоилов таклиф этилган.

 

“Пойтахт аэропорти бизнинг кўз ўнгимизда замонавий халқаро марказга айланмоқда ва мен унинг ўзгаришига ўз ҳиссамни қўшганимдан жуда хурсандман. Бизнинг меҳмонхонамиз дунёнинг кўплаб аэропортларидаги ўхшаш меҳмонхоналарга қараганда бутунлай бошқача услубда яратилган. Биз хоналарда Шарқона кўриниш ва ҳашаматни, шунингдек, Европа минимализми ва ихчамлигини сақлашга ҳаракат қилдик. Афсуски, ҳар бир транзит йўловчи Ўзбекистонда қолиб, қадимий шаҳарлар ва маданиятни кўра олмайди. Шундай экан, мақсадимиз айнан аэропортда ҳақиқий Шарқона муҳит яратиш эди”, — дейди Бобур Исмоилов.

 

Меҳмонхона соҳа профессионаллари (меҳмонхона/меҳмонхона тармоғи) бошқарувига ўтказиш режалаштирилган. Меҳмонхонанинг умумий майдони 240 квадрат метр, бошланғич йиллик қиймати 325 440 000 сўм.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент аэропортида меҳмонхона қурилмоқда | Zamon.uz